Хитой дунёдаги энг баланд бинони 90кунда қурмоқчи
Хитойлик муҳандислар Шанси шаҳрида
баландлиги 838 метр бўлган 220 қавтли
бинони 90 кун ичида қуриб битказишни
мўлжаллашмоқда.
Шанси Хитой марказий қисмидаги Хунан
вилоятининг маъмурий марказидир.
Бу шаҳарда ”Sky Citi” номини оладиган
осмонўпар бино қурилиши 628 миллион
АҚШ долларига баҳоланган иншоотни
қуриш ишлари шу ой охиридан бошланиши
кутиляпти.
Бунинг учун аввалдан тайёрланган махсус
материаллар ишлатилади. Бундай усул
2011 йилнинг декабрида Хунан вилоятида
30 қаватлик меҳмонхона биносини 15 кун
ичида қуриб битказиш учун ишлатилган.
30 қаватлик бино 15 кун ичида
кўтарилгани тасвирга туширилган видео:
Ичида шинам уйлар, идоралар, савдо
мажмуалари ва ресторанлар
жойлашадиган ушбу бино 31400 одамни
сиғдира олади ва уларга 104та тез
ҳаракатланадиган лифт хизмат қилади.
Бино камида тўққиз баллик зизилага дош
бера олиши учун унинг конструкцияси
зангламайдиган пўлатдан ясалади.
Бунинг учун 220 минг тонна пўлат
ишлатилиши кўзда тутилган.
"Sky City" деб номланган бу бинони қуриш
ишлари тугатилгандан кейин у ҳозирда
мамлакатдаги энг улкан бино саналган
Шанхай минорасини ҳам ортда қолдиради.
Шанха минорасининг баландлиги 632
метрни ташкил қилади.
Маълумки, дунёдаги энг баланд бино
Дубайдаги "Бурж Ҳалифа" ҳисобланади.
Олти йилда бунёд этилган 162 қаватли
"Бурж Ҳалифа" биносининг баландлиги 828
метрни ташкил қилади.
”Sky Citi” дизайнини яратишда ҳам "Бурж
Ҳалифа" меъморлари иштирок этди.
Баландлиги бўйича "Tokyo Skytree" ҳозир
иккинчи ўринда - 634 метр.
Баландлиги 150 метрдан узун бўлган
иморатлар осмонўпар бино ҳисобланади.
Ўтган аср охирларига қадар осмонўпар
бинолар сони ва баландлиги бўйича
дунёда АҚШ етакчилик қилган.
21-аср бошидан бу борада Хитой ва Форс
кўрфази давлатлари олдинга ўтиб олди.
Баланд бинолар ва шаҳар муҳити бўйича
халқаро кенгаш 2012 йилнинг энг яхши
осмонўпар биноларини эълон
қилганди. Ғолиблик бешта бинога насиб
этди.
Европанинг энг кўркам осмонўпар биноси
Италиянинг Милан шаҳридаги баландлиги
161 метр бўлган Palazzo Lombardia бўлди.
Шимолий ва Жанубий Америкада эса
ғолиблик Канаданинг Миссисога
шаҳридаги баландилиги 158 метр Absolute
Towers миноралар мажмуасига насиб
этди.
Осиё ва Австралияда Сиднейдаги 1 Bligh
Street (135 метр), Яқин Шарқ ва Африкада
Қадар пойтахти Дохадаги Doha Tower
(238 метр) энг яхши осмонўпар бино деб
топилди.
Бундан ташқари, "Инновация учун" деб
аталган махсус мукофот Абу-Дабидаги Al
Bahar Towers (145 метр) биносига берилди.
|
Категория: Bu juda qiziq | Qo'shdi: ForMusic
|
Просмотров: 1057 marta
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
A'zo bo'lish |
Kirish ]