МДҲ кубоги: Ўзбекистон мухлисларига бепул чипта тарқатилади
Бугун Санкт-Петербургда МДҲ кубогининг
чорак финал учрашувлари ўтказилади. Унда Ўзбекистон ва Россия терма
жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Бу ўйинга ҳар иккала терма жамоа мухлислари томонидан қизиқиш юқори. Учрашув аввал эълон қилинганидек соат 13:00 да эмас, балки 20:00 да бошланадиган бўлди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи сайти маълум қилган. Uff.uz сайтининг хабар беришича,
Санкт-Петербургдаги ўзбекистонликлар мазкур ўйинга алоҳида тайёргарлик
кўришмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон терма жамоасининг барча мухлисларига бепул чипталар
тайёрлаб қўйилган. Бу ишда Россиядаги "Мигрантларнинг минтақалараро
таълими маркази" раҳбари Мақсуд Абдужабборов ёрдам кўрсатиши
айтилмоқда.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг
бугунги ва насиб этса кейинги ўйинларида қўллаб-қувватлашни истаган
мухлислар Санкт-Петербургдаги фан-клубга бош-қош бўлаётган Дилмуродга +79111194909 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Чипталарни ўйинга бир соат қолгунга қадар олиш мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси
аъзолари энг фаол мухлисларга махсус совға тайёрлашган. Совғанинг номи
ҳозирча сир сақланмоқда.
Бугунги ўйинлар вақти:
| ||||||||||||||||||||||||||
Просмотров: 728 marta |
Barcha izoxlar: 0 ta | |