Ўзбекистон FIFA рейтингида битта ўринга пастлади
Бугун ФИФА томонидан терма жамоаларнинг
янги рейтинг жадвали эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма
жамоаси ўтган ойга нисбатан бир ўрин пастлаб, 57-ўринга жойлашган. Февраль ойида Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳсида Гонконгга қарши дурранг натижа қайд этган Ўзбекистон ҳисобидаги очколар иккитага кўпайган бироқ, бу баллар нафақат кўтарилишга, балки ўз ўрнини сақлаб қолишга ҳам камлик қилди. Ҳозирда терма жамоа ҳисобида 557 балл бор. Битта ўрин пастда бораётган Эрон терма жамоаси ҳисобида эса 543 очко мавжуд. Ўзбекистон ушбу натижа билан, худди ўтган ойда бўлганидек, МДҲ давлатлари орасида учинчи (Россия-10, Украина -46), Осиёда (Япония-28, Австарлия-37, Корея-38 ) тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 1. Испания — 1590 2. Германия — 1437 3. Аргентина — 1281 4. Англия — 1160 5. Италия — 1157 6. Колумбия — 1129 7. Португалия — 1129 8. Голландия — 1108 9. Хорватия — 1059 (+1) 10. Россия — 1055 (-1) 28 Япония — 779 (-7) 37 Австралия — 649 (-1) 38 Жанубий Корея — 643 (-4)5 7 Ўзбекистон — 557 (-1) 58 Эрон — 543 (+2) Рейтингнинг тўлиқ жадвали билан бу ерда танишиб олишингиз мумкин. | |
Просмотров: 736 marta |
Barcha izoxlar: 0 ta | |