Даракчи.uz ўқувчилари клиплардаги образлардан норози
"Даракчи" таҳририятига фильмлар,
қўшиқлар ҳамда клиплар юзасидан тез-тез қўнғироқлар бўлади. Шулардан
бири эътиборимизни тортди.
Қуйида ўқувчимизнинг фикрларини
ҳукмингизга ҳавола қиламиз. Балки сизда ҳам мавзу юзасидан фикр бордир,
ундай бўлса изоҳларингизни қолдиришингиз мумкин.
Дурдона Мухторова, талаба: - Яқинда "Манго" гуруҳининг "Писта" номли қўшиғига ишланган видеоклипини томоша қилган эдим. Айни чойда қўшиқ мазмунидан бироз четлашиб айнан клип ҳақида сўз юритмоқчиман. Хўш бизнинг клипларда қачонгача ёшларимиз такасалтанг, қўлидан ҳеч бир иш келмай фақат кўчада санғиб юрадиган, маънавиятсиз қилиб кўрсатилади?! Нима учун телевидениелардаги бадиий кенгашлар клиплардаги мана шундай оддий камчиликларга эътибор қаратишмайди. Айнан "Манго" гуруҳининг клипида ҳам йигит борки, қиз борки барчаси ғирт бекорчи сифатида тасвирланган. Бизнинг клипларимизда замонамизнинг билимли ақлли зукко ёшлари қачон ўз аксини топаркин? Умуман олганда бугунги кунда суратга олинаётган аксарият клиплар миллий қадриятларимизга, бизнинг азалий бой миллий урф одатларимизга умуман тўғри келмайди. Айни шу рўйҳатга Лола, Шоҳруххон, Муниса Ризаева, Уммон, Райҳон Ғаниеваларнинг қўшиқларига ишланаётган клипларни мисол қилиб келтирсак бўлади. | |
Просмотров: 1030 marta |
Barcha izoxlar: 0 ta | |