Расман. Шакира ва Пике фарзандли бўлди
Колумбиялик хонанда Шакира ва
Испаниянинг "Барселона" футбол жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике 2013 йил 22
январь куни ўғил фарзандли бўлдилар.
Қўшиқчининг расмий сайтидаги маълумотларга қараганда, чақалоққа Милан Мебарак Пике деб исм қўйишган. Бу 35 ёшли қўшиқчи ва 25 ёшли футболчининг биринчи фарзанди. Чақалоқ Барселонадаги туғруқхоналарнинг бирида махаллий вақт билан кеч соат 21:36да дунёга келган, унинг вазни 2,9 килограмм. Шифокорлар она ва боланинг аҳволи яхши эканлигини айтишган. Шакира туғруқдан бир неча соат олдин твиттердаги саҳифасида уни дуо қилишларини сўраб хабар қолдирган. Гўдак дунёга келиши билан отаси каби "Барселона” ФК аъзосига айланди. Зеро, унинг бобоси клубнинг собиқ президенти ҳисобланади. Шакира ва Жерар Пике 2010 йилнинг
баҳор фаслидан буён учрашишади. Кейинроқ ушбу жуфтлик муносабатлари
ҳақида расман эълон қилишди. 2012 йилнинг сентябрь ойида эса хонанда
севгилисидан фарзанд кутаётганини эълон қилди. Маълумотларга кўра,
Шакира орадан бироз вақт ўтгач ўзининг янги мусиқий албомини тақдим
этади. Унинг сўнгги албоми "Sale el Sol" 2010 йилда чиқарилган эди. Янги
албом эса хонанда фаолиятидаги навбатдани саккизинчи диск бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 28 декабрь куни Жерар Пике ўғилли бўлгани ҳақида интернет орқали хабар тарқатган, бироқ орадан 3 кун ўтиб ушбу хабар ёлғон экани, у шунчаки Испанияда нишонланадиган "Соддалик куни" (1 апрель-мутойиба кунига ўхшаш байрам) ) муносабати билан хазиллашганини маълум қилганди. | |
Просмотров: 734 marta |
Barcha izoxlar: 0 ta | |