www.Soft.Sherlar.uz - Sevimli Portal

Умар Шамсиев Тоҳир Содиқовга бас келмоқчими?

2013 йилнинг 8-9-10 март кунлари хотин-қизлар байрами муносабати билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов "Истиқлол" санъат саройида янги концерт дастурини тақдим этаётганини маълум қилганди. Орадан бир неча кун ўтмасдан... 

Хонанда Умар Шамсиев ҳам айнан 10 март санасида "Туркистон" саройида ўзининг илк яккахон концерт дастурини намойиш этиши эълон қилинди. Бу орада икки санъаткорнинг мухлисларида хонандалар рақобатга киришишдими, Умар илк концертини ўзидан анча машҳур бўлган Тоҳир Содиқов билан бир кунда бериб таваккал қиляптими каби қатор саволлар пайдо бўлди? Даракчи.uz ушбу саволлар билан Умар Шамсиевга мурожаат қилди. 


Умар Шамсиев: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовни ўзим учун устоз деб биламан. Бу кишининг қўшиқларини ҳалигача севиб тинглаймиз. Концертим айнан уларники билдан бир кунда бўлиши эса кутилмаган тасодиф холос. Авваллари айни шу кунда "Муқаддас аёл" концерт дастурида қўшиқларим билан чиқиш қилардим. Ўша кезлари албатта шу куни аёлларга бағишлаб концерт бераман деб ният қилгандим, шунинг учун ҳам мухлисларимиз бу тасодифни рақобатга йўймасликларини сўрайман. 


Хонанданинг берган маълумотларига қараганда 10 март куни "Туркистон" саройида бўлиб ўтадиган "Баҳордан салом" номли яккахон концерт дастурида 20 та янги қўшиқлар куйланади. Бундан ташқари концерт давомида янги мусиқий альбом тақдимотини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳамда "Ниҳол" мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаевнинг иштирок этишлари кутилмоқда.

Категория: Shou-biznes olami | Qo'shdi: ForMusic
Просмотров: 807 marta
Barcha izoxlar: 0 ta
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ A'zo bo'lish | Kirish ]

Kirish qismi

Login:
Parol:

Kichik Chat

GALLEREYA

[shoxrux]
[shoxrux]
[sTARS TEAM3]

Davomad


uztop.net www.uzbek.mobi

Onlayndagilar: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0