Бангкокда сўнгги 50 йил ичидаги кучли сув тошқини бўлмоқда
Шу
йилнинг куз ойида Бангкокда рўй бераётган сув тошқини метеорологларнинг
фикрича сўнгги 50 йил ичидаги энг йириги бўлади. Айни дамда бу ердаги
ёғингарчилик миқдори энг хавфли кўрсаткичга етган. Сўнгги суткада бу ерда бўлган ёғингарчилик сабабли шаҳарнинг кўплаб туманлари сув остида қолган, айримлари эса қолиш арафасида. Йўлларда
ҳаракат тўхтаб қолган. Ҳукумат аҳолидан эҳтиёткор ва сабрли бўлишни
сўрамоқда. Метерологларнинг тахминларича, вазият кейинги ҳафтада
нормаллаши мумкин. Кучли
селлар Бангкокни ҳамда унга тегишли бўлган қишлоқларни сув остида
қолдирмоқда. Аммо шаҳар марказида кўп жойлар қуруқ, меҳмонхоналар ҳам
бир маромда ишламоқда. Эслатиб
ўтамиз, бир йил олдин октябрь ойида Чао Прайя дарёси Бангкок марказини
сув остида қолдирган. Ўшанда шаҳарнинг минглаб одамлари ва сайёҳлар
шаҳардан эвакуация қилинган, 800 дан ортиқ киши нобуд бўлган.
Manba: www.Soft.Sherlar.uz | |
Просмотров: 735 marta |
Barcha izoxlar: 0 ta | |