ЯПОНИЯ АҲОЛИСИ КАМАЙИБ КЕТЯПТИ
Япония ҳукумати томонидан тайёрланган
маърузада таъкидланишича, яна 100 йилдан кейин мамлакат аҳолиси учдан
икки қисмга камайиб кетади. Ўшанда кунчиқар мамлакатда ҳозирги 127,7 миллион ўрнига 42,9 миллион аҳоли яшайдиган бўлади. Яқин 50 йил ичида аёллар ўртача 90, эркаклар эса 84 йил яшаши кутилмоқда. Ўртача умр кўриш бўйича Япония дунёдаги энг баланд кўрсаткичлардан бирига эга. Мутахассислар аҳоли сонининг кескин камайишини мамлакатда иқтисодий шароитнинг ёмонлашуви билан боғлашмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ҳозир ҳам ёшларнинг кўпчилиги оила қуриш ва фарзандли бўлишни хоҳламаяпти. | |
Просмотров: 661 marta |
Barcha izoxlar: 0 ta | |