www.Soft.Sherlar.uz - Sevimli Portal

«Келажак овози» Тошкент олийгоҳларида ахборот хоналарини очади


"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармасининг ёшлар учун мўлжалланган лойиҳалари, хусусан "Келажак овози” ЁТМ энди ёшларга янада яқинроқ бўлди.

 

2013 йилнинг 11 февралидан 18 февралига қадар Фонд Форум, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва "Келажак овози” ЁТМ ҳамкорлигида пойтахтимиздаги ҳар бир Олий ўқув юртида "Келажак овози” ахборот хоналари очилади.

Ушбу хоналар ёшларга янги дўст топиш, малака тўплаш ва ижобий кечинмалар олишга хизмат қилади. «Келажак овози» ахборот хоналари –мулоқотлар маркази, янги ғоя ва ишланмалар масканига айланиши шубҳасиз.

2012 йил давомида Республикамиз вилоятлари бўйлаб тадбиқ этилган лойиҳа, яъни ахборот хоналари энди Тошкентда ҳам старт олди. Ахборот хоналарининг ўз олдига қўйган асосий мақсадларидан бири Фонд Форум ва "Келажак овози” ЁТМ лойиҳалари, хусусан, ёшлар учун кенг имконият эшикларини очиб берувчи танловлар, стипендиялар ва истеъдодли талабалар учун грант лойиҳалари билан таништиришдан иборатдир.

Бундан ташқари, мазкур хоналарнинг очилиши сабабли кўпроқ маълумотлар ва қизиқтираётган саволларга жавоб олиш, шунингдек турли семинар-тренинг, ижтимоий акция ва бошқа лойиҳаларда иштирок этиши имконият яратилади. 

Ахборот хоналари – бу нафақат кўпроқ билиш учун шароитлар уйғунлиги, балки ўз-ўзини намоён этиш учун яхшигина имконият ҳамдир. Ҳозирги кунда «Келажак овози» ахборот хоналари мамлакатимизнинг 40 та ўқув муассасаларида мавжуд.

Категория: Yangiliklar | Qo'shdi: ForMusic
Просмотров: 712 marta
Barcha izoxlar: 0 ta
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ A'zo bo'lish | Kirish ]

Kirish qismi

Login:
Parol:

Kichik Chat

GALLEREYA

[shoxrux]
[shoxrux]
[sTARS TEAM3]

Davomad


uztop.net www.uzbek.mobi

Onlayndagilar: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0